Ғайбулла Турсунов Humo Arena’даги концертидан сўнг таассуротлари билан бўлишди (видео)

Хонанда Ғайбулла Турсунов кеча, 20 ноябрь куни Humo Arena’да бўлиб ўтган концертидан кейинги таассуротлари билан ўртоқлашди. Санъаткор бу унинг фаолиятидаги энг ҳаяжонли чиқишлардан бири бўлганини, ҳатто дастлабки қўшиғини куйлаш пайтида сўзларини ҳам унутиб қўйганини айтди.
Ижрочи интервюсида концерт аввалида жуда қаттиқ ҳаяжонланганини яширмади.
«Бошида ҳаяжонландим. Биринчи қўшиғимнинг сўзлари мониторингда чиқмай қолди. Кейин эсимдан ҳам чиқиб кетди. Лекин амаллаб ўтиб кетдим. Менимча, ҳеч ким сезмади. Ўзим эса мазза қилдим», — деди хонанда.
Ғайбулла Турсуновнинг таъкидлашича, у аввал ҳам саҳналарда, жумладан, Дуржбада концерт берган. Бироқ Humo Arena’да бунчалик кўп томошабин қаршисида чиқиш унинг учун мутлақо бошқача таассурот қолдирган.
Санъаткор томошабинлар кайфиятини кўтариш, қўшиқларни имкон қадар яхши ижро этиш ва мухлислар унинг концерти учун ажратган вақтни мазмунли ўтказишга ҳаракат қилганини билдирди.
Ижтимоий тармоқлардаги изоҳларда ҳам концертга ташриф буюрган кўплаб мухлислар таассуротлари билан бўлишмоқда. Улар чиқиш юқори савияда ўтганини, концертдан катта завқ олганини ёзишмоқда.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…