14:02 / 09.08.2017
8 270

Жиддий руҳий касалликка учраган машҳурлар билан танишинг. Улар кимлар?

Жиддий руҳий касалликка учраган машҳурлар билан танишинг. Улар кимлар?
Машаққатли иш жараёни, тинимсиз тушкунлик ҳар қандай организмни ҳам толиқтириши табиий. Буни қарангки, кўпчилик машҳур юлдузларда бу ноҳуш ҳолат тез-тез учраб турар экан. Айниқса, уларда соғлиқ масаласида ҳам жиддий муаммолар юзага келиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Дунёдаги энг кўзга кўринган ва машҳур шахслар руҳий касалликларнинг қурбони бўлишганини тан олишади. Уларнинг айримларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Брук Шилдс. Модел ва актриса туғруқдан кейинги тушкунликка учраган. Бу ҳақда кўпчилик аёллар ҳам тан олавермайди. Шу боис, Брук Шилдснинг журъатига қойил қолса арзийди. У бу руҳий ҳасталикка узоқ кутилган фарзанди Роуэн туғилгач, 2003 йилда учраган. Унинг айтишича, уни ўз-ўзидан ваҳима босган, боши тинмай оғриган, қолаверса, у ўзини кўп бора ўлдиришга ҳаракат қилган.

Дэвид Бэкхем. Футболист тартибсизликдан азият чекади, тўғрироғи бу ҳолатдан жуда қўрқади. Бэкхемга уйидаги ҳамма нарса жойида эмасдек туюлаверади. Қолаверса, у ошхонадаги озиқ-овқатларни қандай жойлаштириш ҳақида соатлаб бош қотиради.

Кэтрин Зета-Джонс. Актриса ўз кайфияти эйфория ва бўшлиқ орасида доимий аросатда эканлигини таъкидлайди. У бундан қутилиш учун ҳатто шифохонада ҳам даъволанди, аммо ҳасталик охиригача бартараф этилмади.

Жим Керри. Эътибор етишмаслиги ва гиперактивлик синдромига учраган. Энг талаб кучли бўлган комик актёр афсуски, бутун умри давомида ўз иқтидори учун хун тўлаб яшади.

Мел Гибсон. Актёр маниакал-депрессия психоз касаллигига учраган. Бунда инсон доимий тушкун, ғамгин ҳолатда юради. Унинг ҳамкасблари у доим қувноқ кайфиятда юришини таъкидлашса-да, аммо ҳозирда актёр психотерапевт назоратида. У ўзини қўлга олиши учун доим дори ичиб юради.



Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Жиддий руҳий касалликка учраган машҳурлар билан танишинг. Улар кимлар?