07:15 / 03.09.2017
8 034

Ўзбекистонда «Муҳаммад: Афғонда унутилган» деб номланган 8 млрд сўмлик фильм суратга олинади

Актёр ва режиссёр Муҳаммад Али Искандаров қиймати 8 миллиард сўмни ташкил қиладиган «Муҳаммад: Афғонда унутилган» деб номланган фильмни суратга олади. Бу ҳақда Муҳаммад Али Искандаров журналист Феруз Муҳаммадга маълум қилди.
Ўзбекистонда «Муҳаммад: Афғонда унутилган» деб номланган 8 млрд сўмлик фильм суратга олинади
Жуда ҳам катта масштабли лойиҳани бошлаш арафасида турибмиз. Мазкур фильм дунёвий стандартларда суратга олиниши мўлжалланаётган бўлиб, дунё бозорларига олиб чиқиш мақсад қилинган. Фильм бюджети ҳам жуда катта, тахминий бюджети 8 миллиард сўмни ташкил қилади. Балки 8 миллиард сўмдан ҳам юқори қийматда бўлар ёки унча маблағ сарфланмаслиги ҳам мумкин. Чунки ҳали тўла ҳисоб-китоб қилинмаган айрим жиҳатлари ҳам бор. Фильм юртимизнинг кўплаб вилоятларида суратга олиниши режалаштирилган. Фильм учун Афғонистон қишлоғига ўхшатиб катта қишлоқ қурилади. «Муҳаммад: Афғонда унутилган» фильмининг ғояси ўзимга тегишли бўлиб, фильм сценарийсини Икром Шодиев, Феруз Саъдиевич, Жасур Исоқовлар билан биргаликда ёздик. Суратга олиш ишлари 2018 йилнинг февраль ойидан бошланади.

Муҳаммад Али Искандаров, актёр ва режиссёр


Бунга қадар «Ўзбеккино» миллий агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган «Барон» фильми учун 1,5 миллиард сўм, «Ойқиз эртаги» фильмига эса 1,6 миллиард сўм сарфланган эди. «Муҳаммад: Афғонда унутилган» фильми эса хусусий кино студия томонидан суратга олиниши режалаштирилган бўлиб, фильмга ажратилган маблағ «Ойқиз эртаги» фильмининг харажатларидан беш баробар ортиқдир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ўзбекистонда «Муҳаммад: Афғонда унутилган» деб номланган 8 млрд сўмлик фильм суратга олинади