
Канадиялик хонанда Жастин Бибернинг тан соқчиси Майкл Арана АҚШнинг Флорида штати Майами шаҳрида ҳибсга олинди. Бу ҳақда «TMZ»га таяниб Дарё нашри хабар берди.
Алкоголь ичимлик таъсирида бўлган Арана шахсий автомобилида полиция машинасига келиб урилган. ЙТҲ оқибатида икки нафар полициячи жароҳатланган. Улардан бири оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.
Арана ЙТҲ содир бўлган жойдан яширинган, бироқ бир неча соатдан сўнг ҳибсга олинган. Унинг чўнтагидан алкоголь маҳсулотлари харид қилингани ҳақидаги чек топилган. Арана алкоголь ичимлик ичгани юзасидан тест топширишдан бош тортган. Унга нисбатан маст ҳолда автомобиль бошқариш ва жиноят жойидан қочишга уринганлик каби айбловлар илгари сурилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.