
АҚШ кинематография санъатлари ва фанлари академияси йилнинг энг яхши фильми йўналишида “Оскар” мукофотига даъвогар фильмларнинг тўлиқ рўйхатини эълон қилди.
Таъкидланишича, бу рўйхатдан 341 та фильм жой олган. Кейинроқ даъвогарлар яна сараланиб, қисқа рўйхат тузилади. Академия қоидаларига кўра, “Оскар”га даъвогарлик қилувчи фильм давомийлиги 40 дақиқадан кам бўлмаслиги ва Лос-Анжелесдаги исталган кинотеатрда камида 7 кун намойиш қилинган бўлиши керак.
Рўйхатга кўра, даъвогарлар орасидан “Мўъжиза аёл”, “Тиғ устидан югурувчи 2049”, “Кариб денгизи қароқчилари: Мурдалар эртак айтмайдилар”, “Нари кет”, “Дюнкерк” ва “Кингсман: Олтин ҳалқа" фильмлари ўрин олган.
2018 йил 23 январда эълон қилинадиган якуний рўйхатга 5 тадан 10 тагача фильм кириши мумкин. “Оскар”нинг юбилей – 90-сондаги маросими 2018 йил 4 март куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар