
61 ёшли голливуд актёри Том Хенкс барча даврларнинг энг яхши актёри сифатида тан олинди.
Актёр бундай номга Ranker порталида ўтказилган сўровнома натижасида эришган ва унга 1,1 млн фойдаланувчидан 22 мингтаси овоз берган.
Шу тариқа актёр рейтингнинг энг юқори поғонасини банд этди. Иккинчи ўрин эса Бетт Дэйвис, учинчи ўрин театр ва кино актёри Марлон Брандога насиб этган.
Хабарда айтилишича, энг яхши актёрлар ўнталигига Роберт де Ниро, Жеймс Стюарт, Жек Николсон, Кэтрин Хепберн, Морган Фримен, Энтони Хопкинс ва Дастин Хоффманлар ҳам киришган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар