“Маликам, энди қара”: Ханде Эрчел моделликдан актрисаликкача

  • 19-01-2018, 20:01
  • 3 373
  • Маданият
  • “Маликам, энди қара”: Ханде Эрчел моделликдан актрисаликкача
    “Менинг юртим” телеканали ўз томошабинлари учун янги мавсум совғаси сифатида турк сериали — “Маликам, энди қара”ни тақдим этаётганидан хабарингиз бор. Ушбу саҳифада сериалнинг бош қаҳрамонларидан бирини Ҳаёт образини гавдалантирган Ханде Эрчел ҳақида маълумотга эга бўлишингиз мумкин...

    Болалик


    Ханде Эрчел 1993 йил 24 ноябрь куни Турикиянинг Бандирма шаҳарчасида туғилган. Бўлажак актриса болалигидан шўх ва шаддод қиз бўлган. “Ёдимда, кичкиналигимда синфдош ва маҳалладаги тенгдошларим билан ярим тунгача турли ўйинлар ўйнрдик. Бугун пойтахт болаларини кузатяпман, улар биздек эмас. Аммо мен туғилиб ўсган кичик шаҳарча — Бандирманинг болажонлари ҳалигача турли кўча ўйинларини ўйнашади. Назаримда, ана шундагина ҳақиқий болалик бахтини ҳис этиш мумкин” дейди актриса, ўзининг интервьюларидан бирида.

    Ханде кичкиналигидан мактабда ўтказиладиган барча байрамларда фаол бўлиб, саҳналаштириладиган спектаклларда доим бош ролларни ижро этган. Ханде оилада ёлғиз санъаткор эмас. Унинг опаси Гамзе ҳам актриса сифатида озми-кўпми танилган. Актрисаларнинг дадаси савдо соҳасида ишлайди, онаси эса уй бекаси.

    Омад олиб келган гўзаллик танлови

    Ханде ўзидаги иқтидорни ривожлантириш учун Туркиянинг Тасвирий санъат университетининг Анаънавий турк санъати бўлимига ўқишга кирган. Илк бор саҳнага 19 ёшида Озарбайджонда ўтказилган гўзаллик танлови сабаб қадам қўйган ва ўшанда иккинчи ўринни эгалаган. Ушбу танлов актрисанинг келажагини ҳам ўзгартириб юборди. У Туркиянинг энг машҳур журналлари ўтказган реклама фотосессияларда фаол иштирок эта бошлади. Болаликдан актриса бўлишни орзу қилган Ханде моделлик иши билан бирга турли кино кастингларда ҳам иштирок этишни канда қилмаган. Ҳатто бир сериалнинг кастинги учун етти кунда 5 кг. вазн ташлашига тўғри келган лекин афсуски, бу уринишлари зое кетган. Актриса телевидениега биринчи марта “Чолиқуши”нинг енгил опера жанри намойишида чиққан.

    Унда эпизод ролни ижро этган актриса, кейинчалик машҳур кино продеюсернинг назарига тушган. Шундан сўнг “Гюнешнинг қизлари” сериалида Селин образини ижро этган. Сериал Ханде Эрчелга ҳақиқий машҳурлик олиб келганини ўзи ҳам кўп бора таъкидлайди. Кино оламида тезда ўз йўлини топган актрисанинг иккинчи катта роли — “Маликам, энди қара” сериали бўлди.

    Айни кунларда Ханде Туркиянинг “Star TV” телеканалида намойиш этилаётган “Қора марварид” сериалида банд.

    Сериаллардан ташқари...
    Ханде Эрчел 2016 йилдан бошлаб машҳур косметик фирманинг Туркиядаги юзига айланган. Соч бўёғи рекламаси учун суратга тушган актриса бир йил давомида сочининг рангини ўзгартирмаслик ҳақидаги шартномани ҳам имзолаган. Шунинг учун актриса “Маликам, энди қара”нинг продюсерларининг ташқи кўринишни ўзгартириш ҳақидаги таклифини ўша заҳоти рад этганди.

    Шахсий ҳаёт
    Актрисани ҳамкасби Толгой Сариташ билан аҳду паймон қилган дейишади. Бу актёр “Муҳташам юз йил”, “Гюнеш қизлари”, “Менинг исмим Гюлчатой” сериаллари орқали танилган. Актрисанинг ўзи қачон турмушга чиқиши ҳақидаги саволларга қуйидагича жавоб бермоқда:

    Ханде Эрчел: — Оила бу жиддий қадам! Уни шунчаки, шошма-шошарлик билан ҳал қилиб бўлмайди. Мен ҳаётимда бир марта турмушга чиқиб, ҳаётимни фақат ўша инсон билан ўтказишни истайман. Оила қуриш ҳақида ҳозирча, жиддий қарорга келганим йўқ. Лекин ўша кун яқинлашса биринчи навбатда ўзим суюнчи оламан (кулади).

    ФАКТ
    • Ханде Эрчил саёҳат қилиш, мусиқа тинглаб рақсга тушишни ёқтиради.
    • Таъсвирга олиш ишларидан бўш вақтида аэробика билан шуғулланади.
    • Севимли хонандаси Бейонсе. Актрисалардан эса Натали Портманни ёқтиради.
    • Яқиндагина 25 ёшни қаршилаган Ханде Эрчил бошқа ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ журналистлар билан мулоқотда бўлишни жуда ёқтиради.
    • Шунинг учун журналистларнинг саволлари ҳеч қачон жавобсиз қолмаган.


    Манба: Darakchi.uz

    » » “Маликам, энди қара”: Ханде Эрчел моделликдан актрисаликкача