21:24 / 19.05.2018
11 262

Ситора Фармонова «Ўзбекконцерт» қарорига муносабат билдирди

Ситора Фармонова «Ўзбекконцерт» қарорига муносабат билдирди
Фото: Instagram / @sitorafarmonovaofficial1
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ҳузуридаги қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш Бадиий кенгашининг йиғилишида Ситора Фармонованинг «Чаманда гул» номли қўшиғи матни савияси паст бўлганлиги боис, рад этилган эди.

Ушбу хонандага қўшиқ ва унга ишланган видеоклипдаги матнни шоирларга кўрсатиб қайта тўғрилаш, видеоклип сценарийсининг ғоявий-бадиий даражасига алоҳида эътибор қаратиши лозимлиги таъкидланиб, видеоклипни Бадиий Кенгашга қайта топширилиши борасида тавсия этилган эди.

Ситора Фармонова журналист Феруз Муҳаммадга берган қисқа интервьюсида ушбу қўшиқнинг видеоклипини ҳам суратга олдириб бўлгани, айни вақтда нима қилишга боши қотгани ҳақида маълум қилди.

Бу қўшиғим интернетга чиққан. Радиода айланиб, қўшиқни эшитган кўпчилик унга яхши баҳо берган эди. Қўшиғим ҳақида «ёмон ёки бачкана қўшиқ айтибди», деган гапни эшитмагандим.

Қўшиғимга клип ҳам олдирганман, Бадиий кенгашда «Клип яхши, аммо матнини ўзгартиринг», дея қайта кўришга берилди. Қўшиқ матнини ўзгартирсам, клипни ҳам шунга мослаб ўзгартиришга тўғри келади.

Билмадим, ҳозир нима қилишга ҳам ҳайронман.

Ситора Фармонова, актриса ва хонанда

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ситора Фармонова «Ўзбекконцерт» қарорига муносабат билдирди