11:57 / 15.07.2018
5 751

Имом ал Бухорий ҳақидаги ҳужжатли фильм Туркия телеканалида намойиш этилмоқда (видео)

Имом ал Бухорий ҳақидаги ҳужжатли фильм Туркия телеканалида намойиш этилмоқда (видео)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати томонидан тайёрланган Имом ал Бухорий ҳақидаги ҳужжатли фильм Туркиянинг TRT Avaz халқаро телеканалида намойиш этилиши режалаштирилган. Бу ҳақда телеканал Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
İmam Buhari

‘’İnançlı insan yeni filiz gibidir, rüzgar esince toprağa doğru eğilir, rüzgar azalınca büyümeye devam eder ve olumsuzlukları sabırla aşar’’ diyen hadis mülkünün sultanı İmam Buhari’nin yaşam öyküsünü ve tanınmış alimlerin onun hakkındaki fikirlerini bu belgeselde izleyeceksiniz. İmam Buhari belgeseli bu akşam saat 19:30'da TRT AVAZ’da.

Опубликовано TRT Avaz Четверг, 12 июля 2018 г.

Ҳужжатли фильмда буюк муҳаддис, ватандошимиз Имом ал Бухорий ҳаёти ҳақида сўз боради. Унинг сиймосини авлодлар тасаввурида янада улуғлаш, жаҳон тан олган уламонинг илмини кенг миқёсда ўрганиш бугунги куннинг долзарб мавзуларидан биридир. Президент Шавкат Мирзиёев БМТ ассамблеясида сўзлаган нутқида бу ҳақда алоҳида тўхталиб ўтган эди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 14-15 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида Имом Бухорий мажмуаси ҳудудида халқаро тажрибани ўрганган ҳолда халқаро илмий марказ қурилиши бўйича топшириқ берилган эди. Шу муносабат билан мажмуага туташ ҳудуддан 5,8 гектар ер майдони очилиб, илмий марказ ҳамда марказ қаршисида 3 та уч қаватли турар-жой қурилиши учун ажратиб берилди.

Халқаро илмий марказ қурилишининг умумий лойиҳа қиймати 122 млрд. сўмни ташкил этади.

Президентнинг жорий йил 17-18 март кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берган топшириғи ва вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги долзарб масалалар муҳокамасига бағишлаб ўтказилган мажлис баёни билан Имом Бухорий мажмуасини қайта қуриш лойиҳа-таклифи ва Хартанг қишлоғининг бош режа-лойиҳаси маъқулланганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Имом ал Бухорий ҳақидаги ҳужжатли фильм Туркия телеканалида намойиш этилмоқда (видео)