09:01 / 10.09.2018
5 510

Мақом-2018: Вилоятларнинг пазандачилик санъати намойиш этилди (фото)

Мақом-2018: Вилоятларнинг пазандачилик санъати намойиш этилди (фото)
Айни кунларда Шаҳрисабз шаҳрида I Халқаро Мақом фестивали бўлиб ўтмоқда. Унда турли вилоятлардан ташриф буюрган иштирокчилар ҳам қатнашмоқда. Улар томонидан берилаётган концерт дастурлари ва турли амалий кўргазмалар меҳмонларни хурсанд этмоқда.

9 сентябрь, якшанба куни Мақом байрами ўтаётган майдонга кечагига нисбатан уч баравар кўп меҳмон ташриф буюрди. Аниқ рақамларга таянадиган бўлинса, бугунги тантаналарни тамоша қилиш учун 200 мингдан зиёд киши ташриф буюрган. Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов KUN.UZ'га берган маълумотида шундай деди:

“Байрамга нафақат Қашқадарёдан балки республикамизнинг энг узоқ ҳудудларидан ҳам меҳмонлар ташриф буюришган. Айни пайтда жуда кўп меҳмонлар маза қилиб сайр қилишмоқда. Буни уларнинг юз-кўзидан ҳам англаса бўлади. Фестивалда вилоятлардан келган меҳмонлар ўзларининг пазандачилик санъатини ҳам намойиш этишмоқда. Бу, айниқса, бугун кенг кўламда намоён бўлди. Шаҳрисабздаги эски бозор ҳудудида бу чиқиш ҳам кишиларда ўзгача таассурот қолдирди”.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Шаҳрисабзнинг тарихий қисми жойлашган майдон 87 гектар бўлса, шундан 51 гектарида фестиваль ҳудуди ташкил этилган.








arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Мақом-2018: Вилоятларнинг пазандачилик санъати намойиш этилди (фото)