11:57 / 19.11.2018
4 442

Туркиялик санъаткор Довуд Гулўғли билан суҳбат (видео)

Туркиялик санъаткор Довуд Гулўғли билан суҳбат (видео)
Туркиялик санъаткор Довуд Гулўғли Turon24 билан суҳбатда санъат соҳаси, Ўзбекистонда бўлаётган ўзгаришлар ва бу ерга инвестиция киритаётгани ҳақида гапирди.

“Ўзбекистонга бу сафарги келишим дўстларимизни қизиқтириши табиий, кўпчилик концерт беришга келдингизми деб сўради. Йўқ, мен концерт беришга келганим йўқ. Ўн йилча олдин концерт учун келган эдим. Тўрт йил аввал ҳам концерт беришга келганман. Ҳозир Ўзбекистонга тўртинчи марта келишим. Бу келишимда шу нарсани кўрдимки, Ўзбекистон озгина вақт ичида анча тараққий этибди.

Туркия ҳам, Ўзбекистон ҳам биз учун бир, биз бир тан, бир жонмиз.

Қўлимиздаги имконлар доирасида бу ерда сизлар билан биргаликда бир нималар қилиш мақсадида йўлга чиқдик. Ўзбек халқининг фаровонлиги йўлида оз бўлса ҳам иш ўринлари ташкил этишга аҳд қилганмиз. Масалан, Туркияда қурилишга ихтисослашган компаниямиз бор. Бу ерда ҳам уй, бино ва иншоотлар қурилиши билан шуғулланмоқчимиз. Бундан ташқари, албатта мусиқа билан боғлиқ, қўшиқчилик билан боғлиқ ишларимиз бўлади”, – дейди Довуд Гулўғли.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Туркиялик санъаткор Довуд Гулўғли билан суҳбат (видео)