10:12 / 24.10.2019
9 219

Болливуд гўзали Прити Зинта ҳақида

Болливуд гўзали Прити Зинта ҳақида
Кўпчиликка маълумки, болливуд оламида Прити Зинтадай актрисалар жуда кам учрайди. Уни Карина Капур, Рани Мукержи каби актрисалар қаторида супер юлдуз деб тан олишади. Ҳайратланарлиси шундаки, Прити ҳар қандай кинопартнёр билан, агар у Шоҳруҳ ёки Амир Хон ёки ака-ука Деоллар бўлса ҳам қойилмақом жуфтликни юзага келтира олади.

Прити Зинта 1974 йил 31 январда таваллуд топган. Унинг ҳақиқий исми Прити Жинта. Актриса Андхар - Прадеш штатининг Сё қишлоғида туғилган. Агар киноленталар жозибаси уни ўзига ром этмаганида Притидан яхшигина психолог чиққан бўларди. Прити жиноят психологиясига қизиқар эди. У ҳозир ҳам жиноятчилик олами билан қизиқади ва кўпроқ детектив асарларни ўқийди.

Шоу-бизнесдаги фаолиятини Прити Янги Деҳлида бошлади. У модел бўлиб ишлаш билан бирга шоколад компаниясининг рекламаларида суратга тушди. Ана шу реклама орқали унга нисбатан қизиқиш ортди. Кино карьераси эса Шекҳар Капурнинг экранга чиқмаган "Та Ра Рум Пум Пум Пум" фильми орқали бошланди.

Унинг илк роли "Кя Кеҳна" фильмида ёлғиз она бўлишни истайдиган енгилтак қиз роли ҳисобланади. Ушбу фильмни суратга олиш ишлари жуда узоқ чўзилди ва 2000 йилдагина катта экранларга чиқди. Бу вақтда Прити аллақачон машҳур актрисага айланиб улгурган эди. Ҳозирда эса ўзининг кўп сонли мухлисларига эга деб қўрқмасдан айта оламиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Болливуд гўзали Прити Зинта ҳақида