«Мулан» фильмининг биринчи трейлери эълон қилинди (видео)

  • 06 декабрь 2019, 12:57
  • 1 047
  • Маданият
  • «Мулан» фильмининг биринчи трейлери эълон қилинди (видео)
    Фото: Видеодан кадр
    Disney компанияси Ники Каро режиссёрлигидаги «Мулан» фильми трейлерини эълон қилди.

    Шу номдаги 1998 йил мултфильмидаги каби, бош қаҳрамони бўлмиш қиз армияга қабул қилишлари ва Хитойга шимолдан ҳужум қилаётган босқинчиларга қарши туриш учун ўзини эркак қилиб кўрсатади.

    Натижада у мамлакатдаги энг кучли жангчилардан бирига айланади. Воқеа Хуа Мулан — жангари-аёл ҳақидаги ўрта асрлардаги Хитой балладасига асосланган. Уни хитойлик актриса Лю Ифэй ижро этган.

    Трейлерга кўра, фильмда мултфильмдаги каби қаҳрамон қизнинг дўсти бўлган гапирувчи аждар Мушу бўлмайди. Disney компаниясидаги аноним манбалар бу ҳақда ёздаёқ маълум қилганди. Уларнинг айтишича, унинг ўрнини афсонавий қақнус қуши (феникс) босади.

    Шунингдек, хабарда айтилишича, фильмда қўшиқлар бўлмайди, уларнинг ўрнини чолғу мусиқаси эгаллайди. Бундан ташқари, сюжетда янги қаҳрамон — «Гейша мемуари» юлдузи бўлган Гун Ли ижросидаги жодугар Сиан Ланг пайдо бўлади.

    Қуйида фильмнинг рус тилидаги трейлери келтирилди.

    » » «Мулан» фильмининг биринчи трейлери эълон қилинди (видео)