11:00 / 29.12.2019
6 648

“Ўткан кунлар” фильмининг тўлиқ версияси 10та миллий телеканал орқали намойиш этилади

“Ўткан кунлар” фильмининг тўлиқ версияси 10та миллий телеканал орқали намойиш этилади
Фото: “Ўткан кунлар” фильмидан кадр
Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг кўмаги билан, 29 декабрь куни “Ўзбеккино” ва 10та миллий телеканал “Ўткан кунлар” фильмининг тўлиқ версиясини намойиш қилиш акциясини ўтказади. Бу ҳақда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Машҳур ёзувчи Абдулла Қодирийнинг романи асосида яратилган ушбу фильм намойиши ёзувчи таваллудининг 125 йиллигига бағишланади.

“Жорий йилда Президентимизнинг ташаббусларига кўра, 1969 йилда режиссер Йўлдош Аъзамов томонидан яратилган “Ўткан кунлар” фильмининг тўлиқ версияси негатив плёнкадан қайта тикланиб, рақамли форматга ўтказилди ва 2019 йил 7 декабрь куни Ўзбекистонга тақдим этилди. Таниқли ҳамюртимиз, машҳур хайриячи Алишер Усмоновнинг беминнат кўмагида амалга оширилган мисли кўрилмаган бу тадбир, миллий кинематографимизнинг дурдона асарларининг рақамли форматга ўтказилган версиясини Россия кинофондидан қайтариб олиб келиш миллий лойиҳасининг навбатдаги босқичи бўлди. Шу сабабдан, "Ўзбеккино" Миллий агентлиги ҳамюртимиз Алишер Усмоновга ўзбек халқига қилинган ушбу бебаҳо совға учун ўз миннатдорчилигини билдиради”, дейилади хабарда.

Фильм намойиши тонг соат 8 да давлат ва нодавлат телеканалларда қуйидаги тартибда бошланади:

1. «O‘zbekiston» телеканали 21.40 (ўзбек тилида)
2. «Yoshlar» телеканали 10.20 (ўзбек тилида)
3. «Mahalla» телеканали 18.30 (ўзбек тилида)
4. «Oilaviy» телеканали 13.10 (рус тилида)
5. «Madaniyat va ma‘rifat» телеканали 15.10 (ўзбек тилида)
6. «Kinoteatr» телеканали 16.40 (ўзбек тилида) ва 20.10 (рус тилида)
7. “Sevimli” TВ 10.00
8. “Менинг юртим” ТВ 22.30
9. “Зўр” ТВ 11.00
10. “Миллий” ТВ 8.00

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Ўткан кунлар” фильмининг тўлиқ версияси 10та миллий телеканал орқали намойиш этилади