19:19 / 22.03.2020
5 549

Бурак Ўзчивит сериалнинг бир қисмида суратга тушиш учун қанча ҳақ олиши маълум қилинди

Бурак Ўзчивит сериалнинг бир қисмида суратга тушиш учун қанча ҳақ олиши маълум қилинди
Туркиянинг энг кўп гонорар олувчи актёрлари рейтинги эълон қилинди, деб ёзади “Дарё”.

Ушбу рейтингнинг биринчи ўрнини “Севги изтироби” филмидаги Камол образи билан ўзбек томошабинларига яхши таниш Бурак Ўзчивит забт этди. Актёр сериалнинг бир қисми учун 210 минг лира (32 минг доллар) олади.

Шунингдек, “Муҳташам юз йил” филми бош рол ижрочилари Холид Эргенч ва Марем Узерли ҳам Туркиянинг энг кўп ҳақ тўланадиган актёрлари сифатида қайд этилган. Холид Эргенч сериалнинг бир қисми учун 170 минг лира (26 минг доллар), Узерли эса 90 минг лира (14 минг доллар) олади.

Туркиялик ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ушбу рейтингдан норозилик билдириб, аслида Холид Эргенч Ўзчивитдан кўпроқ пул олишга муносиб эканлигини ёзиб қолдирган.

Марям Узерли журналистларга Туркияда актёрлар актрисалардан кўра кўпроқ пул олишидан шикоят қилган.

Эслатиб ўтамиз, Бурак Ўзчивит бир йил аввал Тошкентга келиб, Ўзбекистондаги нуфузли шахсларнинг рафиқалари, бизнес-ледилар, модел бизнеси вакилалари билан зиёфатда иштирок этганди. Хабарларга кўра, ўз истеъдодини қадрловчи аёллар билан 2,5 соатлик мулоқоти эвазига у 2 миллион турк лираси (қарийб 380 минг доллар) пул ишлаб олган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Бурак Ўзчивит сериалнинг бир қисмида суратга тушиш учун қанча ҳақ олиши маълум қилинди