15:45 / 03.05.2020
12 040

Турк сериалларидаги энг чиройли 10 та жуфтлик (фото)

Турк сериалларидаги энг чиройли 10 та жуфтлик (фото)
Турк фильмлари нафақат ўзига хос сюжети, балки қаҳрамонларни жонлантирувчи актёр ва актрисаларнинг ташқи қиёфаси, маҳоратли ижроси билан ҳам ёдда қолади. Эътиборингизга сериаллардаги энг эсда қоларли ва бир-бирига мос жуфтликларнинг ўнталик рўйхати тақдим қилинади.

10. «Тўлин ой»

Фото: НТВ
Мазкур сериалдаги Нозли (Озге Гюрель) ва Ферит (Жан Яман) жуфтлиги бир-бирига мос экани билан эсда қолган. Нозли энди ошпазликни бошлаган, Ферит бўлса бизнесмен бўлади. Жан Яман образ жонлантирган бош қаҳрамон ўта талабчан ва тартиб-қоидаларга амал қиладиган, қиз бўлса бунинг акси бўлади. Воқеалар ривожи қизнинг бола уйига ошпаз бўлиб ишга кирганидан кейин бошланади.

9. «Севги ва Жазо»

Фото: Getty Images
Ясмин (Нургул Яшилчой) реклама агентлиги ходими, Саваш (Мурат Йилдирим) бўлса йирик ташкилот раҳбари бўлади. Йигитда қизга нисбатан муҳаббат биринчи учрашувдаёқ пайдо бўлади. Ёшларнинг муносабатларига Савашнинг оиласидаги эски урф-одатлар тўсқинлик қилади.

8.«Тонг қуши»

Фото: Getty Images
Жан (Жан Яман) реклама агентлигининг раҳбари, Санам (Демет Ўздемир) агентлик ходими бўлади. Улар илк бор қоронғуда учрашади, шундан кейин ҳаммаси бошланади.

7. «Жасур ва гўзал»

Фото: Getty Images
Жасур (Киванч Татлитуг) оиласининг душманидан қасос олиш мақсадида у яшайдиган қишлоққа боради ва унинг қизи Суханни(Туба Буюкустун) севиб қолади. Сериал асосида қасос ва муҳаббат ўртасидаги қарама-қаршиликлар акс этган.

6. «​Тун қироличаси»​

Фото: Ju Istanbul
Картал (Мурат Йилдирим) ва Селин (Марям Узерли) ушбу фильмда жуфтлик ролини жонлантирган. Йигит турк бизнесмени, қиз бўлса Франциядаги атир дўконида сотувчи сифатида ишлайди. Карталнинг Францияга иш сафари давомида улар бир-бири билан танишади ва ўша заҳотиёқ ўрталарида муҳаббат пайдо бўла бошлайди. Аммо Картал Туркияга, рафиқаси ёнига қайтиши керак бўлади ва шу тарзда сериал кутилмаган воқеалар билан давом этади.

5. «Чолиқуши»

Фото: We Heart It
Ушбу фильм Бурак Ўзчивит ва Фахрия Эвженнинг шахсий ҳаётида ҳам карьерасида муҳим аҳамият касб этади. Чунки айнан ушбу фильмни суратга олиш жараёнида бошланган муносабатлар кейинчалик жуфтликни оила қуришига сабабчи бўлади. Фильмда Камрон (Бурак) шифокор, унинг холаваччаси Фериде (Фахрия) эса мактаб ўқувчиси бўлади. Воқеалар ривожи оилавий муаммолар, тушунмовчиликлар ҳамда мағрурлик нималарга олиб келиши мумкинлигига асосланади.

4.«Қулупнай ифори»

Фото: Dizi-Mania
Асли (Демет Ўздемир) ва Бурак (Юсуф Чим) жуфтлиги ҳам энг эсда қоларли қаҳрамонлардан ҳисобланади. Таниқли қандолатчи бўлишни истайдиган қиз ва бадавлат йигит кулгили вазиятлардан бирида танишади.

3.«Беқарор»

Фото: Turan Haber
Кўпчиликка таниш мазкур фильмда, Акин Акинозу қизиққон Миран образини, Эбру Шаҳин бўлса содда қишлоқ қизи Рейян образини гавдалантирган. Ота-онаси учун қасос олишда Рейяндан фойдаланган Миран, ўзи билмаган ҳолда қизга ошиқ бўлади ва севги​, қасос оловини сўнишга мажбур қилади.

2.«Севги изтироби»

Фото: Hurriyet
Ушбу фильм ҳам ўзбек томошабинлари учун яхши таниш. Ундаги Ниҳон (Неслихон Атагул) ва Камол (Бурак Ўзчивит) жуфтлиги мухлислар қалбидан жой олганига шубҳа йўқ. Автобусда илк бор учрашган, кейинчалик ўртасида севги пайдо бўлган қаҳрамонлар бир қанча қийинчиликларни босиб ўтишига тўғри келади.

1.«Элчининг қизи»

Фото: Dizilah
Эфир юзини кў​рганига кўп бўлмаганига қарамай, ушбу сериал қаҳрамонлари мухлислар томонидан илиқ қабул қилинди. Санжар (Энгин Акюрек) ва Наре (Неслихон Атагул) ёшлигидан бири-бирига кўнгил қўяди. Жуфтлик ҳаёти кунлардан бир кун остун-устун бўлиб кетади. Орадан анча йиллар, турли ҳодисалар ўтишига қарамай севги алангаси асло сўнмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Турк сериалларидаги энг чиройли 10 та жуфтлик (фото)