21:53 / 03.08.2020
4 755

Туркияда «Жалолиддин Хоразмшоҳ» сериалини суратга олиш ишлари бошланди (фото, видео)

Туркияда «Жалолиддин Хоразмшоҳ» сериалини суратга олиш ишлари бошланди  (фото, видео)
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги буюртмасига кўра «Ўзбеккино» миллий агентлиги билан ҳамкорликда Туркияда «Жалолиддин Хоразмшоҳ» сериалининг суратга олиш ишлари бошланди.

«Ўзбеккино» миллий агентлиги ахборот хизмати хабарига кўра, кўп қисмли фильм Туркиянинг «Bo‘zdag‘ film» студияси томонидан суратга олинмоқда. Сериалнинг илк мавсуми 13-қисмдан иборат бўлади. Унинг режиссёри – Меҳмет Бўздағ, сценарий муаллифи – Назар Эшонқул.

Ҳозирда Туркиянинг Оқсарой вилояти ҳудудида суратга олинаётган сериал учун махсус тарихий декорациялардан иборат павильон қурилган. Сериалда бош қаҳрамон Жалолиддин Мангуберди ролини турк актёри Эмре Кивилжим ижро этади.

Шунингдек, фильмда ўзбекистонлик актёрлардан Тоҳир Саидов, Жавоҳир Зокиров, Акбархўжа Расулов, Саида Раметова, Райҳон Уласенова, Раъно Шодиева, Феруза Норматова, Юлдуз Ражабова ҳам роль ижро этиши кутилмоқда.

Жалоладдин Мангуберди ибн Муҳаммад 1199 йилда Хоразмда туғилган. 1221 йилда отаси Хоразмшоҳ Аълоиддин Муҳаммад II вафотидан кейин тахтга ўтирган. Кўп йиллар давомида Чингизхон жангчиларига қарши муваффақиятли курашган. Аммо мўғулларга қарши ягона умумий фронт ташкил этолмасдан, Курдистон тоғларида 1231 йилда ўлдирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Туркияда «Жалолиддин Хоразмшоҳ» сериалини суратга олиш ишлари бошланди (фото, видео)