17:43 / 27.04.2021
1 128

Керем Бурсин ва Ханде Эрчел бир-бирига бефарқ эмаслигини тан олди

Керем Бурсин ва Ханде Эрчел бир-бирига бефарқ эмаслигини тан олди

«Эшигимни қоқ» сериалининг бош қаҳрамонлари Ханде Эрчел ва Керем Бурсин Мальдив оролларига дам олиш учун жўнаб кетди. Шундан кейин мухлислар актёрлар буни инкор этишига қарамай, дарҳақиқат ўрталарида бир гап бор деган хулосага келди. Ижтимоий тармоқлар, хусусан, Instagram’да уларнинг сафари муҳокамаларга сабаб бўлди, томошабинлар юлдузлар ўз саҳифасига жойлаган суратларни кузатиб борди.

Фото: Hurriyet
Ханде ва Керем қайси меҳмонхонада дам олаётганлари номини белгилаб қўйганидан кўпчилик жуфтлик реклама ҳисобига қимматбаҳо меҳмонхонада дам оляпти, деган фикрда тўхталди. Мухлислар учун ҳаммасидан ҳам жуфтликнинг бир-бирига бўлган муносабатларини тан олгани кутилмаган ҳолат бўлган.

Фото: Hurriyet
Керем Instagram’да актрисанинг суратини жойлаб, унга «Гўзал манзарали гўзал жойда гўзал аёл билан», деб ёзиб қолдирган.

Фото: Hurriyet
Бунга жавобан актёрнинг суратини жойлаган Ханде унга «Сен ҳам», деб Керемнинг Instagram саҳифаси номининг бошланишини ёзиб қолдирган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Маданият » Керем Бурсин ва Ханде Эрчел бир-бирига бефарқ эмаслигини тан олди