17:39 / 08.06.2021
3 315

Ситора Фармонованинг онаси Азиз Раметов қизининг қўлини сўрагани ҳақида сўзлаб берди (видео)

Ситора Фармонованинг онаси Азиз Раметов қизининг қўлини сўрагани ҳақида сўзлаб берди (видео)

Актриса Ситора Фармонованинг онаси Замира Фармонова «Севимли» телеканалининг «Машҳурлар» лойиҳаси меҳмони бўлди. Кўрсатувда Замира Фармонова таниқли актёр Азиз Раметов қизининг қўлини сўрагани ҳақида сўзлаб берди.

«Азиз Раметов бир неча марта қизимга уйланиш нияти борлигини айтган. Онажон, хўп денг, қизингизга уйланаман, совчи юбораман, у билан неча йилдан бери бир-биримизни таниймиз, характеримизни биламиз, деган. Лекин тақдир экан. Аллоҳим буларнинг юлдузларини бир-бирига ўхшатмади. Азиз Раметов жуда яхши бола, унинг онасини танийман, жуда яхши инсон», — дейди Замира Фармонова.
Шунингдек, актрисанинг онаси қизининг нима сабабдан ҳанузгача турмушга чиқмаётгани ҳақида ҳам гапирди.
«Ситора қизим мен ишимни биринчи ўринга қўяман, карьера қиламан, деб меҳнат қилиб юрди. Ситорага совчи қўйган йигитлар битта шарт қўйди: ‘Санъатингизни ташлайсиз’, деган. Қизим шунча йил меҳнат қилдим, турмушга чиқаман деб, санъатни ташламайман, деб кўнмаган», — дейди Замира Фармонова.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Маданият » Ситора Фармонованинг онаси Азиз Раметов қизининг қўлини сўрагани ҳақида сўзлаб берди (видео)