18:15 / 01.08.2021
3 990

Турк актрисаси Туба Буюкустун коронавирус сабаб касалхонага ётқизилди


Фото: Milliyet
Туркияда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият кескинлашишда давом этмоқда: бир неча ҳафта аввал янги тўлқин бошланган, сутка давомида вирус билан зарарланганлар сони 20 мингга етган. Касалланганлар орасида турк сериаллари юлдузи Туба Буюкустун ҳам бор.

Актриса Netflix платформаси учун суратга олинаётган Another Self лойиҳасининг суратга олиш майдончасида коронавирус юқтириб олингани ҳақида хабар берилган. Бироз муддат касалхонада бўлган Туба уйига қайтган ва амбулатор шароитда даволанган. Аввалроқ Туба обуначиларига қуйидагича мурожаат қилган эди:

«Менинг коронавирус юқтириб олганим ҳақидаги хабар тўғрилигини маълум қилмоқчиман. Шифохонада мен билан бирга бўлган шифокорим, ҳамшира ва ёрдамчиларга ўз миннатдорлигимни билдирмоқчиман. Яхшиям сизлар борсиз. Айни вақтда уйдаман ва менда ҳаммаси яхши».

Севимли актрисасининг аҳволи яхшиланганидан мухлислар хурсанд бўлган, аммо кейинроқ ижтимоий тармоқда тарқалган қон қуйиш аппаратининг сурати кузатувчиларни ваҳимага солган. Мухлислар Тубани аҳволи ёмонлашгани ва шифохонага қайтиб коронавирус инфекцияси келтириб чиқарган асоратлардан даволанаётганини тахмин қилган. Тубанинг ўзи саломатлиги ҳақида бошқа ҳеч қандай маълумот бермаган.

Маълумот учун, «Осиё» сериали юлдузи «Эмми» мукофотига номзоди қўйилган илк турк актрисаси ҳисобланади. 11 та сериал ва 3 та тўлиқ метражли фильмда суратга тушган Тубанинг исми 2018 йилда Туркиянинг энг яхши актрисаси учлигидан ўрин олган. Шунингдек, модель сифатида ҳам тажрибаси бор бўлган юлдуз «Пул ва гул ишқи», «Жасур ва гўзал» сингари лойиҳалардаги роли билан машҳур.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Турк актрисаси Туба Буюкустун коронавирус сабаб касалхонага ётқизилди