
Фото: Маданий мерос агентлиги
Туркиянинг Гази университети профессори доктор Нежати Демир томонидан Бухорода олиб борилган изланишлар давомида Алп Эр Тўнга қабри топилган. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги маълум қилди.
Ҳозирда ушбу маълумот устида илмий изланишлар олиб борилмоқда. Бу Ўзбекистон учун жаҳонда катта муваффақият бўлиши мумкин.
Маълумот учун, Алп Эр Тўнга милоддан аввалги VII асрда яшаган, деб тахмин қилинади. Алп Эр Тўнга таниқли ҳарбий саркарда ва машҳур давлат арбоби бўлиб, у туркий халқлар бобокалони ҳисобланади.
У кўчманчи чорвадор аҳоли ўртасида Алп Эр Тўнга, ўтроқ деҳқончилик воҳалари аҳолиси ўртасида Афросиёб номи билан машҳур бўлган шахс бўлиб, Турон давлатига асос солган ва унинг биринчи хони (хоқони) бўлган.
Алп Эр Тўнга ҳақида Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғотит турк”, Абу Райҳон Берунийнинг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” китобларида маълумотлар келтирилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар