15:40 / 30.11.2021
4 476

Жаҳонгир Отажонов Даврон Кабуловнинг «7 юлдуз» концертида саҳнага чиқди (видео)

Жаҳонгир Отажонов Даврон Кабуловнинг «7 юлдуз» концертида саҳнага чиқди (видео)
Фото: «Дарё»
«Миллион» жамоаси сардори Даврон Кабулов «Халқлар дўстлиги» саройида «7 юлдуз» деб номланган концерт дастурини тақдим этмоқда.

Ушбу концерт дастури 2021 йилнинг 1—6 апрель кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Республика махсус комиссиясининг концертларда томошабинлар умумий сонининг 50 фоизига рухсат берилиши ҳақида қарори туфайли «7 юлдуз» концерти ҳам номаълум муддатга қолдирилган эди.

Айни кунларда бўлиб ўтаётган «7 юлдуз» шоу концертида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Содиқов, Райҳон Ғаниева, хонандалар Муниса Ризаева, Шохруҳхон, Шохруҳ рэпер каби хонандаларнинг чиқиши аввалдан маълум эди. Қолган икки санъаткорнинг кимлиги ҳозиргача сир сақлаб келинган.

Сир сақлаб келинган хонандаларнинг бири Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева, яна бири эса Жаҳонгир Отажонов экани маълум бўлди.

Концерт ташкилотчиси Даврон Кабулов «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида шоу-бизнесни тарк этган хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг саҳнага чиқиши, хонанданинг концертдаги иштироки ҳақида гапириб берди.

- "Жаҳонгир Отажоновнинг саҳнага чиқишига ҳеч қандай қаршилик бўлмади. Тўғрисни айтсам бизнинг санъатда Жаҳонгир Отажоновдек истеъдод борми ёки йўқми билмайман. Ҳақиқатан талантли, зўр ижодкор.

Уларнинг видео мурожаатлари менга алоқадор эмас, бу нарсага аралашмайман ва ўзимга у нарсаларни эп кўрмайман. Ижодий тамонлама Жаҳонгир Отажоновнинг ашула айтмасдан юришини ўзбек эстрадасига нисбатан жиноят деб ҳисоблайман.

«Миллион» жамоасининг концертида ҳам жонли ижрони ёриб ташлайдиган беш юз мингта санъаткоримиз йўқки, «биттаси кетди, ўрнига мингтаси чиқиб келади», деб юрсак деган фикрларни айтиб ўтган эдим. Жонли ижро деганимизда кўпчиликнинг хаёлига биринчи бўлиб, хонанда Жаҳонгир Отажонов келади.

Жаҳонгир Отажонов яна ижодга қайтиш қарорини қабул қилган экан, агар одамларга яна яхши кайфият улаша оладиган кўринишда чиройли, шов-шувли, гўзал бир қайтишларига сабабчи бўлаётганимиз яхши, деб ўйлайман.

Жаҳонгир Отажонов саҳнага чиқиши, уларнинг ўзлари билан ҳам, бошқа ташкилотлар билан ҳам муаммога сабаб бўлмади
", - дейди «Миллион» жамоаси сардори, «7 юлдуз» шоу дастури ташкилотчиси Даврон Кабулов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Жаҳонгир Отажонов Даврон Кабуловнинг «7 юлдуз» концертида саҳнага чиқди (видео)