Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими ходимлари томонидан 2018 йил 19 май куни тезкор тадбир ўтказилиб, тадбирда Чилонзор туманида жойлашган “Avtotexxizmat” МЧЖ ходимлари К. ва Б. “Lacetti” русумли автомашина сотиб олиш учун автомашинага шартнома олиб бериш эвазига фуқаро В.А.дан 900 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан департаментнинг Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан “Avtotexxizmat” МЧЖ ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди