06:00 / 21.07.2018
3 897

Тошкент шаҳрининг гербини ишлаб чиқиш учун танлов эълон қилинди

Тошкент шаҳрининг гербини ишлаб чиқиш учун танлов эълон қилинди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ҳокимлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши Тошкент шаҳрининг гербини ишлаб чиқиш учун профессионал танлов эълон қилди.

Маълумотларга кўра, танловда тасвирий санъат, дизайн, графика, иллюстрация, реклама ва бошқа тегишли фаолият соҳалари бўйича мутахассислик ёки профессионал тажрибага эга бўлганлар иштирок этиши мумкин.

Иштирок этиш учун қуйидагилар зарур:

1. Танлов тўғрисидаги низом ва техник вазифа билан tashkent.uz сайтида танишиш.
2. Тошкент шаҳри гербини ишлаб чиқиш ва ғояни таърифлаш.
3. График файл ҳамда таъриф матнини, шунингдек, боғланиш учун маълумотларни [email protected] электрон манзилига юбориш. Хат мавзусида «Шаҳар рамзи (герби) танловига» деб кўрсатилиши зарур.

Ишларни қабул қилиш: 2018 йилнинг 18 август куни соат 24:00га қадар.

Якунлар 2018 йилнинг 25 август куни сарҳисоб қилинади ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги сайтида маълумот берилади.

Мукофот жамғармаси: 10 млн сўм ва танлов ҳамкорларидан қимматбаҳо совғалар.

Якуний натижаларга кўра, битта ғолиб, иккита иккинчи ўрин, учта учинчи ўрин совриндорлари аниқланади ва улар муносиб рағбатлантирилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳрининг гербини ишлаб чиқиш учун танлов эълон қилинди