Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Бугун икки жамоа ҳам ғалаба учун ҳаракат қилди. Ўйин давомида ҳеч бир жамоада яққол устунлик кузатилмади. Охирида омадимиз келиб гол уриб кетдик ва ғалабага эришдик.
Тўғрисини айтганда, бугун жамоамизнинг ўйини мени қониқтирмади. Бундай бўлишини аввалдан билгандим, чунки жамоанинг ҳолати биз кутганчалик эмас. Шундай бўлса ҳам бугун сафарда қийин жамоа устидан ғалабага эришдик.
- "Насаф" ўйин давомида 2 та вазиятда фэйр-плейга амал қилмагандек кўринди. Бунга изоҳингиз қандай?
- Ойбек Рустамов йиқилганидан сўнг кўрган бўлсангизлар тўп биринчи Славко Лукичда эди. У олдинга узатма беришда хатога йўл қўйди. Шундан сўнг биз тўпни эгаллаб олдик. Шу сабаб биз ўйнаб кетдик. Албатта, бу вазият учун биз йигитлар билан гаплашамиз. Бу футбол ва қаердадир шундай ҳолатлар учраб туради.
- Гол бўлган вазиятда мезбонлар посбони Музаффар Абдуллаевга нисбатан қоида бузилгандек кўринди. Бу вазият борасида фикрингизни билсак...
- Ўша вазиятда ҳакамлар бизга нисбатан яқинроқ турганди. Буни ҳозир гапираяпмиз-у, лекин ўша ҳолатни такроран кўриш керак. Стандарт вазият эди, бунақа ҳолатларда ҳакамларнинг диққат эътибори янада ортади. Фикримча, бу ерда хатолик йўқ эди.
- "Насаф" ОЧЛда гуруҳ босқичидан чиқди. Ижобий натижадан келиб чиқиб жамоа вакилларига хориждан таклифлар тушмадими?
- Ҳозирча бизда бирон аниқ таклиф йўқ. Лекин ўша жойда кўрдик, жамоамиз иштирокидаги ўйинларни жуда кўплаб футбол агентлари кузатишди.
- "Қўқон-1912" жамоасининг бугунги ўйини дуранг натижага мос эди деб ҳисоблайсизми?
- Албатта, бизга озроқ омад кулиб боқди. Бугунги ўйинда шамол эсаётгани ўйин сифатига таъсир кўрсатган бўлиши мумкин. Биз мезбонлардан бугун чўчиб тургандик. Чунки жамоамизнинг айни вақтдаги ҳолатини яхши деб бўлмас эди. Оғир ўйинларни ўтказиб келдик, тикланишга 3 кундан камроқ вақт бўлди. "Қўқон-1912" ўйинларини кўриб чиқдик, жамоа узун узатмалар ва стандарт вазиятларга суянади. Шу сабаб биз йигитларга стандарт вазиятларга эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишлари лозимлиги ҳақида тушунтирдик. Бугун мезбонлар майдонда биздан кўра яхшироқ ҳаракат қилишди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда