
УЕФА ҳакамлар қўмитаси раҳбари Перлуижи Коллина, Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши (IFAB) ва ФИФА футбол ўйинлари вақтини 60 дақиқагача қисқартириш масаласини кўриб чиқмоқда.
Шунингдек, соф ўйин вақтини жорий қилиш вариант ҳам кўрилмоқда, дея хабар беради собиқ ҳакам Марк Клаттенбург Daily Mail нашридаги шахсий блогида.
- "Қўшимча дақиқалар мунозарали масала эканини ҳакамлар билади. Ғалаба қозонаётган жамоа камроқ, ютқазаётган жамоа эса кўпроқ вақт хоҳлайди. Менимча, ечим мавжуд — бу соф вақтга мўлжалланган 60 дақиқалик ўйинлар. Ҳозирда Перлуижи Коллина, ФИФА ва IFAB бу ғоя устида ишламоқда. Ушбу тизим баскетболда қўлланади, балки футболда ҳам қўл келар.
Масалан, тўп майдондан ташқарига чиқиб кетганда, жароҳатланган футболчига ёрдам кўрсатилаётганда ёки ўйинчилар ҳакам билан гаплашаётганда вақт тўхтатиб қўйилади. Шу тариқа ҳар бир ўйиннинг давомийлиги белгиланган бўлади ва биз вақт масаласидаги қарама-қаршиликлардан халос бўламиз", - дейди собиқ ҳакам Марк Клаттенбург. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар