Италия чемпионати ҳам охирига яқинлашган сари юқори ўринлар учун курашаётган жамоаларнинг ўзаро рақобати ҳам кучайиб бормоқда. Хусусан, “Рома” 36-турга келиб, Еврокубокларга йўлланма берадиган ўринлар учун тўғридан-тўғри рақобатчиси “Фиорентина” билан тўқнашадиган бўлди.
А Серия мусобақа жадвалига эътибор қаратсак, чемпионат якунланишига икки тур қолган пайтда Европа лигасига йўлланма берадиган бешинчи ва олтинчи ўринларга тўртта жамоа – “Аталанта”, “Лацио”, “Рома” ва “Фиорентина” даъвогарлик қилмоқда.
Римнинг иккинчи клуби – “Лацио” 62 очко билан бешинчи поғонада мустаҳкам турибди. “Рома” агар Флоренциядан ғалаба билан қайтадиган бўлса, очколар ҳисобида ўз ҳамшаҳарларига етиб олади.
“Аталанта” Жозе Моуриньо жамоасидан битта ўйин кўп ўтказган ҳолда бир хил – 59 очкога эга. Агар “Фиорентина” футболчилари “Рома”ни таслим этишни уддалай олса, очколар ҳисобида бергамолик ва римликларга етиб олади ва Европа лигаси йўлланмаси учун кураш сўнгги тургача давом этади.
“Рома”да Конференциялар лигаси финалида ғолиб чиқиб, келаси мавсум Европа лигасига қўшилиш имкони ҳам бор. Бунинг учун Моуриньо шогирдлари 25 май куни Тиранадаги (Албания) финалда Нидерландиянинг “Фейеноорд” клубини енгиши керак. Мана шу учрашув португалиялик мураббий учун бу мавсумдаги энг муҳим баҳс ҳисобланади.
Рим футболчилари яқинда Конференциялар лигаси ярим финалида “Лестер”га қарши жуда оғир баҳс ўтказди. Италия матбуоти, хусусан, La Gazzetta dello Sport газетаси ва Сalciomercato, Fiorentinauno, Footballnews24 сайтларининг ёзишича, “Рома”нинг айрим етакчи ўйинчилари, хусусан, мавсум бошидан бери мунтазам бошланғич таркибда ўйнаётган Тэмми Абрахамда чарчоқ аломатлари сезила бошлади.
La Gazzetta dello Sport ва қатор бошқа нашрларнинг таъкидлашича, Жозе Моуриньо мавсумдаги асосий тўқнашув – Конференциялар финали олдидан айрим ўйинчиларга дам беришга қарор қилган. Яъни, Флоренцияда бўладиган чемпионат баҳсида мураббийлар штаби захирадаги ўйинчилардан фойдаланишни режалаштирмоқда.
Манбанинг таъкидлашича, Жозе Моуриньо бўлажак баҳсда Рожер Ибаньес ўрнига ҳимоя марказини Мараш Кумбуллага топширмоқчи. Қанотдаги ярим ҳимоячилар Рик Карсдорп ва Никола Залевскига ҳам дам олиши учун имкон бериали. Уларнинг ўрнини Эйнсли Мейтленд-Найлс, Стефан Эл-Шаарави ёки Матиас Вина эгаллаши кутиляпти.
Майдон марказидан Брайан Кристанте олиниб, Жордан Верету илк дақиқалардан ҳаракат қилиши режалаштирилган.
Шунингдек, ўзгаришлар ҳужум чизиғини ҳам четлаб ўтмайди. Ҳужум жуфтлиги – Тэмми Абрахам ва Николо Дзаньоло ўз ўрнини Элдор Шомуродов ва Феликс Афена-Гьянга бўшатиб бериши айтилмоқда.
Демак, нуфузли нашрнинг тажрибали мутахассислари қўлга киритган маълумотлар ўзини оқласа, Элдор Шомуродовни майдонда кўрамиз.
“Фиорентина” ва “Рома” А Серия, Италия кубоги, мамлакат Суперкубоги ва Европа лигаси доирасида ўз тарихида ўзаро 189 маротаба тўқнаш келган. Шу баҳсларнинг 56 тасида Флоренция вакилларининг қўли баланд кўтарилганди. “Рома”да ўзаро учрашувлардаги ғалабалар сони кўпроқ, яъни 67 та. Яна 66 та баҳсда кучлар тенг келган. Тўплар нисбати 242:257. Пойтахтликлар фойдасига.
Бу йилги чемпионатнинг биринчи даврасида “Рома” илк турдаёқ “Фиорентина”ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Ҳар икки жамоа А Сериянинг сўнгги учта учрашувида очко йўқтди. Римликлар “Наполи” ва “Болонья” билан дуранг ўйнади ва амалдаги чемпион “Интер”га ютқазди. “Фиорентина” эса “Салернитана”, “Удинезе” ва “Милан”нинг устунлигини тан олишга мажбур бўлди.
“Фиорентина” ва “Рома” учрашуви 9 май куни Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда