“Рома” халқаро майдонда муваффақиятли иштирок этаётгани боис унинг ўйинчиларига четдан таклиф бўла бошлади. Айниқса, Англия премьер-лигаси клублари Рим клубида Жозе Моуриньо қўл остида ўйнаётган чрам тўп усталарига алоҳида қизиқиш билан қарамоқда.
Хусусан, “Манчестер Юнайтед”, “Арсенал”, “Тоттенхэм” ва “Челси” португалиялик мутахассис қўл остида тўпурарлик маҳоратини намойиш қила бошлаган Тэмми Абрахамни олишни орзу қилмоқда. Англия грандларидан яна бири – “Ливерпуль”нинг танлови сал бошқароқ бўлди.
Юрген Клопп ўз жамоасида бир неча позицияда ўйнай оладиган Николо Дзаньолони кўрмоқчи. La Gazzetta dello Sport нашрининг ёзишича, 22 ёшли юлдуз клуб билан амалдаги келишувни узайтирмаяпти. Агар мавсум охиригача клуб мутасаддилари италиялик футболчининг имзосини ололмаса, ёзда уни сотиб юборишга тўғри келади.
Аслида римликлар Дзаньолони қўйиб юборишга қарши эмас. Бунинг учун харидор клуб 65-70 миллион евро тўлаши керак. Николога ассоий даъвогарлардан бири “Ювентус” ҳисобланади.
Жозе Моуриньо А Сериядаги ҳимоячилар Дзаньолога нисбатан шавқатсиз ўйнаётган ва техникаси кучли ўйинчи кейинги мавсумларда жиддий шикастланганини инобатга олиб, Николога Англия клубларига кўчиб ўтишни маслаҳат берганди.
Дзаньол “Рома” сафида 2018 йилдан бери ўйнамоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунланади. Бу мавсум истеъдодли ҳужумчи барча турнирларда 39 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини етти марта ишғол қилди ва жамоадошларининг саккизта голига самарали пас узатди.
Моуриньони ерга уришди!
Италия футболининг ёрқин намояндаларидан бири, чехиялик мутахассис Зденек Земан португалиялик мураббий Жозе Моуриньонинг натижаларини тан олмади.
Маълумки, Моуриньо қўл остида римликлар сўнгги 31 йилда илк бор Еврокубоклар финалида ўйнайдиган бўлди. “Рома” Конференциялар лигасининг ҳал қилувчи баҳсида Нидерландиянинг “Фейеноорд” жамоаси билан тўқнаш келади.
Жозе Моуриньо УЕФАнинг уч турнири – Чемпионлар лигаси, Европа Лигаси ва Конференциялар лигаси финалига чиққан биринчи мураббий ҳисобланади.
- Моуриньонинг муваффақиятини сўраяпсизми? Бу муваффақият эмас, балки турнирнинг савияси мастлигини кўрсатадиган кўрсаткич. А Серияда энг яхши ишлаётган мураббий эса Винченцо Итальяно. Бу мутахассис менга Жозе Моуриньодан кўра кўпроқ ёқади, - деди Зденек Земан.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Винчецо Итальяно бошқараётган “Фиорентина” футболчилари “Рома”ни 2:0 ҳисобида енгиб, Европа лигаси йўлланмаси учун курашга қўшилди.
Бу трансфер амалга ошадиган бўляпти
“Рома”га тегишли бўлган тажрибали ҳимоячи Алессандро Флоренци тўлиқ “Милан”га кўчиб ўтишга тайёр.
Миланликлар ўтган йили ёздан бери ижара асосида ўйнаётган футболчини тўлиқ трансфер қилиш бўйича бир тўхтамга келган. Ҳозир клуб мутасаддилари римликлар билан белгиланган 4,5 миллион евро миқдоридаги бадал пулини арзонлатиш бўйича музокара олиб бормоқда.
Флоренци “Милан” раҳбарияти билан шахсий шартномасини келишиб олгани айтилмоқда. Унга кўра, томонлар 2025 йилнинг ёзигача жавом этадиган келишувни имзолаши кутиляпти.
31 ёшли футболчи фаолияти давомида “Рома” ва “Милан”дан ташқари “Кротоне”, “Валенсия” ва “Пари Сен-Жермен” клубларида ҳам фаолият олиб борган.
Италия терма жамоаси сафида ўтган йили ўтказилган Европа чемпионати ғолиби бўлди.
Флоренци жорий мавсумда жами 28 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини икки маротаба ишғол қилди.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар