“Рома” универсал футболчиси Генрих Мхитарян ёзги трансферлар вақтида Англия премьер-лигасига қайтиши мумкин.
Арманистонлик ўйинчининг римликлар билан шартномаси мавсум охирида якунланади. Бош мураббий Жозе Моуриньо тажрибали шогирдини яна икки йил пойтахтда қолишини истаса-да, клуб мутасаддилари Мхитарянга маъқул келадиган шартнома бергани йўқ.
Шунга қарамай, тез орада эркин агентга айланадиган 33 ёшли ярим ҳимоячининг харидори кўпайиб кетди.
Арманистонлик плеймейкерни “Тоттенхэм” ва “Астон Вилла” ўз сафида кўрмоқчи. Бундан ташқари, Генрихга “Наполи” ва “Интер”дан ҳам жиддий чорловлар бўляпти.
Генрих жорий мавсум барча турнирларда 43 та ўйинда бешта гол ва тўққизта ассист қайтди.
“Рома”даги легионермиз Элдор Шомуродов арманистонлик футболчи рус тилини билгани учун у билан бошқалардан кўпроқ мулоқот қилишини айтганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади