Шомуродов асосий таркибда тушган баҳсда "Рома" ишончли ғалабага эришди

Шомуродов асосий таркибда тушган баҳсда "Рома" ишончли ғалабага эришди
А Серия 38-туридан ўрин олган "Торино" - "Рома" учрашуви бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар 3:0 ҳисобида рақибдан устун келди.
Рим клуби сафида Абрахам дубль муаллифига айланди. Шунингдек, Пеллегрини ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Шу тариқа, Моуриньо бошчилигидаги Рим клуби 6-ўринни банд этган ҳолда, Европа лигаси йўлланмасини ҳал қилди. 59 очкога эга "Аталанта" ҳамда "Фиорентина" сўнгги турдаги ўйинларда ғалаба қозонса ҳам "бўрилар"га ета олмайди.

"Торино" – "Рома" 0:3
Голлар
: 0:1 – 33 Абрахам, 0:2 – 42, пенальти Абрахам, 0:3 – 78, пенальти Пеллегрини.
"Торино" – Бериша, Айна, Родригес (Буонджорно, 46), Лукич, Зима, Ансальди (Сек, 46), Прат, Брекало (Пьяца, 46), Побега, Риччи (Мандрагора, 84), Белотти (Пеллегри, 68).
"Рома" – Руй Патрисиу, Манчини, Кумбула, Рожер, Спинаццола (Винья, 83), Залевски (Карсдорп, 58), Сержиу Оливейра (Кристанте, 58), Верету, Пеллегрини (Эль-Шаарави, 82), Шомуродов (Дзаньоло, 76), Абрахам.
Огоҳлантиришлар: Рожер (20), Ансальди (21), Шомуродов (76), Буонджорно (78).

Қайд этиш лозим, легионеримиз Элдор Шомуродов мазкур беллашувни асосий таркибда бошлади ва 76-дақиқада захирага олинди. У сўнгги бор 2021 йил 4 декабрь санасида чемпионатнинг 16-туридан ўрин олган "Интер"га қарши баҳсда бошланғич таркибда кўриниш берганди.

Эслатиб ўтамиз, 26 май куни римликлар Европа Конференциялик лигаси финалидан ўрин олган ўйинда "Фейеноорд"га қарши майдонга тушади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар