11:39 / 21.05.2022
1 396

Шомуродов 29 ўйиндан бери илк бор асосий таркибда майдонга тушди. У А Серия мавсумини қандай якунлади?

Шомуродов 29 ўйиндан бери илк бор асосий таркибда майдонга тушди. У А Серия мавсумини қандай якунлади?
Италия чемпионати 38-турида “Рома” сафарда “Торино”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги мавсум Европа Лигасида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ваниҳоят, римликлар устози Жозе Моуринью Элдор Шомуродовни илк дақиқалардан майдонга туширишга қарор қилди ва у 76-дақиқда алмаштирилди. Ўзбекистонлик клуб сафида 29 учрашувдан бери биринчи маротаба асосий таркибга киритилди. Бунгача у 18 баҳсда захирадан ўйинга қўшилган, 11 тасида эса қайдномадан жой олиб, учрашувга тушмаганди.

26 ёшли ҳужумчи А Серия 2021/22 йилги мавсумида 28 баҳсда қатнашиб, 3 та гол урди ва 4 та ассистни ўз ҳисобига ёздирди. Шунингдек, Элдор икки бор сариқ карточка ҳам олди. У ўтган мавсум “Женоа” сафида 31 учрашувда 8+1 натижа кўрсатганди.

Эслатиб ўтамиз, римликларни олдинда Конференциялар Лигаси финали доирасида 25 май куни "Фейеноорд"га мавсумдаги ҳал қилувчи баҳс кутмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродов 29 ўйиндан бери илк бор асосий таркибда майдонга тушди. У А Серия мавсумини қандай якунлади?