А Серияда мавсум тўпурари ким бўлди?

А Серияда мавсум тўпурари ким бўлди?
Якунига етган Италия А Сериясининг энг яхши тўпурари сифатида “Лацио” ҳужумчиси Чиро Иммобиле қайд этилди.

32 ёшли италиялик ҳужумчи 31 та ўйин ўтказиб, 27 та гол урди (7 таси пенальтидан). Иккинчи ўринда эса қишда "Фиорентина"дан "Ювентус"га ўтган ҳужумчи Душан Влахович эгаллади. Унинг ҳисобида 24 та гол мавжуд. Кучли учликка “Интер” ҳужумчиси Лаутаро Мартинес 21 та гол билан якун ясаб берди.

“Сассуоло” футболчиси Доменико Берарди 14 та голли узатма билан мавсумнинг энг яхши ассистентига айланди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар