1 385
"Фейеноорд" устози: "Финалда мағлуб бўлиш унчалик ёқимли эмас, лекин биз Моуринью бошчилигидаги жамоа билан учрашдик"
"Фейеноорд" бош мураббийи Арне Слот Конференция Лигаси финал учрашувида "Рома"дан учралган мағлубиятдан (0:1) кейинги ҳис-туйғулари билан бўлишди.
"Ўйин жуда шиддатли ўтди. Бошида биз "Рома"дан фарқли ўлароқ яхши ўйнадик. Бироқ вазиятлар ярата олмадик ва бу мени хафа қилди. Баъзида футболчилар тўпни қандай бошқариш борасида нотўғри қарорлар қабул қилишди. "Рома" гол ургач, катта устунликка эришди ва биз учун ҳамма нарса мураккаблашди.
Финалда мағлуб бўлиш унчалик ёқимли эмас, лекин биз Жозе Моуринью бошчилигидаги жамоа билан учрашдик. Илгари биз иродали ғалабаларга эришгандик, аммо Италия жамоасига қарши финал ўйинида вазиятлар яратиш жуда қийин, айниқса, рақибингиз Жозе Моуринью бўлса.
Ўйинимиз билан фахрлана олмайман, ҳайратдаман. Кубокни Роттердамга олиб кетмоқчи эдик, аммо оамдсизликка юз тутдик", – деди мутахассис. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади