
Хабарингиз бор, Европада аксарият ички чемпионатлар якунига етди. Хусасан, Шомуродов ўйнаётган "Рома" жамоаси учун ҳам мавсум якунланди.
Моуриньо шогирдлари жорий мавсум А Серияда 6-ўринни қўлга киритди ҳамда Европа Конференциялр лигасида зафар қучди.
2021/2022 йилги мавсумда легионеримиз жами 40 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ҳамда 6 та ассистни ўз номига ёздириб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз ўтган ёзда "Женоа"дан "бўрилар" сафига 18 миллион евро эвазига келиб қўшилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар