Англия терма жамоаси ва "Манчестер Юнайтед" клуби собиқ ҳимоячиси Гари Невилл ҳозирги "Ливерпуль"нинг қайси чизиғи энг кучсиз эканлиги борасида фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ливерпуль" Чемпионлар Лигасини ютади деб ўйламайман. Мен Париждаги финал ҳақида, "Реал" ва бу жамоа ўйинларини ниманинг ҳисобига ютаётгани, ақлбовар қилмас "камбэк"лари ҳақида кўп ўйладим.
Айнан шу вақтда 1999 йил ва ўша "МЮ"нинг "камбэк"лари ва охирги дақиқаларда ғалабани илиб кетишларини эсладим. Гап бизнинг ярим ҳимоямизда эди: Кин, Батт, Скоулз, Гиггз ва Бекхэм. Уларнинг барчаси зўр даражада ва феноменал ўйин кўрсатарди.
Мен "Реал"нинг ярим ҳимоясига қарарканман: Каземиро, Кроос, Модрич, Вальверде ва Камавинга — бу беш футболчи "Реал"ни биринчи дақиқадан то охиригача олға бошламоқда.
Ўйлашимча, "Ливерпуль" ярим ҳимояси — уларнинг кучсиз линияси ва сўнгги 15 дақиқада ўша беш хавбек "Реал"га ғалаба келтиради. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади