18:36 / 31.05.2022
778

Туркманистон U-23 бош мураббийи Аҳмад Агамуродов: "Албатта, биз сюрприз намойиш қилишни хоҳлаймиз"

Туркманистон U-23 бош мураббийи Аҳмад Агамуродов: "Албатта, биз сюрприз намойиш қилишни хоҳлаймиз"
U-23 Осиё Кубоги "А" гуруҳи 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Туркманистон учрашуви олдидан туркманистонликлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда бош мураббий Аҳмад Агамуродовв ва ярим ҳимоячи Велмират Баллаков қатнашди.

- Ўйин ҳақида
- "Ташкилотчилик учун раҳмат. Аввало, Ўзбекистон ҳукуматига мусобақа мезбонлиги учун ташаккур. Биз мусобақада илк марта қатнашаётганимиздан ва Туркманистон шарафини ҳимоя қилаётганимиздан хурсандман. Ўз футболчиларим билан фахрланаман. Турнирга жиддий ҳозирлик олиб бордик. Рақиблар кучли, лекин қўлдан келганча рақобат кўрсатамиз. Эртанги рақибимиз Ўзбекистон кучли терма жамоа. Улар билан Марказий Осиё мусобақаларида рўбарў келганмиз. Рақиб сафида тажрибали футболчилар кўп", – деди Агамуродов.

- "Бундай ташкилотчилик учун Ўзбекистонга раҳмат. Бу мусобақадаги иштирок бизнинг футболчиларимиз учун катта тажриба мактаби бўлади", – деди Баллаков.

- Ушбу мусобақада биринчи марта иштирок этяпсиз. Жамоадан қандайдир сюрприз кутиш мумкинми?
- ОФК ўз видеоролигида бизни сюрприз кўрсатиши мумкин бўлган терма жамоа сифатида кўрсатишди. Албатта, биз сюрприз намойиш қилишни хоҳлаймиз. Гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтсак, бу Туркманистон учун катта ютуқ бўлади.

- Мусобақагача Туркманистон аутсайдер сифатида қаралмоқда. Бу сизга қандай таъсир қилади?
- Бош мураббий сифатида бу менга устунлик тақдим этади. Балки қайсидир рақиб бизни жиддий қабул қилмаслиги мумкин. Бу руҳий ҳолатимизга таъсир қилмайди. Бизнинг асосий мақсадимиз – гуруҳдан чиқиш. Шу йўлда астойдил кураш олиб борамиз.

- Велмират Баллаковга савол. Мазкур ёш тоифасида илк бор ўйнашингиз босим юкламайдими?
- Биз бундай мусобақада биринчи марта иштирок этяпмиз. Умид қиламанки, биз катта тажриба тўплаб оламиз.

"Велмиратга қўшимча тарзда айтишим мумкинки, у нафақат U-23 аъзоси, балки миллий терма жамоа аъзоси саналади. Бу унга қўшимча тажриба бўлса-да, лекин унда тажриба етарли", – дея қўшимча қилди Агамуродов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Туркманистон U-23 бош мураббийи Аҳмад Агамуродов: "Албатта, биз сюрприз намойиш қилишни хоҳлаймиз"