“Рома” бош мураббийи келаси мавсумда жамоада қолиши керак бўлган ўйинчиларни ушлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.
Corriere della Sera нашрининг хабар беришича, Брайан Кристанте ана шундай футболчилар сирасига киради. Манбанинг таъкидлашича, бош мураббий клуб раҳбариятига мурожаат қилиб, мавсудм жуда ишончли ўйин намойиш қилган ярим ҳимоячини олиб қолишни сўраган.
Маълумотларга қараганда, Брайан Кристантега А Серия чемпиони “Милан” ва Испания чемпионати вакили “Севилья”дан жиддий таклиф бўлмоқда. Келаси мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этадиган бу жамоалар майдон марказини кучайтириш учун “рома” футболчисидан фойдаланмоқчи.
Брайаннинг римликлар билан шартномаси якунлашига икки йил бор. Шунга қарамай, футболчининг агенти Жузеппе Рисо клуб спорт директори Тьягу Пинто билан учрашиб, ўйинчининг келажагини муҳокама қилмоқчи.
Кристанте бу мавсум 50 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига учта гол ва ир жуфт ассист расмийлаштирди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади