09:00 / 04.06.2022
1 860

“Рома” мавсум қаҳрамонини сотадиган бўлди

“Рома” мавсум қаҳрамонини сотадиган бўлди
“Рома” раҳбарияти 22 ёшли ҳужумкор футболчи Николо Дзаньолони сотиб юбориш фикридан қайтгани йўқ.

Дзаньоло Конференциялар лигаси финалида римликларга ғалаба келтирган ягона гол муаллифи сифатида мавсум қаҳрамонига айланган эди. Шундан сўнг, Рим клуби мутасаддилари ўйинчига маоши оширилган янги битим таклиф қилиши ва унинг жамоада қолишини таъминлаши ҳақида хабарлар тарқатилганди.

Лекин футболчининг ўзи Чемпионлар лигасида иштирок этадиган А Серия етакчилари – “Ювентус” ёки “Милан”да тўп тепишни истаяпти ва янги шартномани имзолашни пайсалга солиб келмоқда.

“Рома” Николони 55 миллион еврога сотиб юборишини маълум қилган бўлса-да, истеъдодли футболчини А Серияда қолмасдан хорижга кетиши кераклигини таъкидламоқда. Дзаньолога Англия клубларидан жиддий қизиқиш бор. Лекин универсал футболчи ўзи кўниккан чемпионатдан четга чиқмоқчи эмас.

Николо Дзаньоло якунланган мавсумда барча турнирларда 42 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига саккизта гол ва тўққизта ассист расмийлаштирди.

“Рома” бу ўйинчининг “Юве”га ўтишига тўсқинлик қилмоқчи

ПСЖ мутасаддилари ёзда аргентиналик ярим ҳимоячи Леандро Паредес билан хайрлашишга тайёр. Клуб раҳбарияти янги лойиҳани йўлга қўймоқчи ва унда етакчи ролни Килиан Мбаппе ўйнайди.

Бундан бун Мбаппе клубнинг трансфер сиёсатига ҳам аралашади. Франциялик футболчи ПСЖда жанубий америкалик легионарлар улушини камайтирмоқчи. Calciomercato нашрининг таъкидлашича, Мбаппе Паредеснинг кетиши тарафдори.

Паредесга А Серия вакилларидан “Ювентус” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ўз навбатида, “Рома” ҳам собиқ футболчисини туринликларга бериб қўймоқчи эмас.

Моуриньо бу ўйинчининг имкониятларини юқори баҳоламоқда.

Леандронинг клуб билан яна бир йиллик шартномаси бор. Шунинг учун уни оладиган клуб 17-20 миллион евро атрофида харажат қилиши керак.

Франция чемпионлигини қўлга киритган Паредес жами 22 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига битта гол ва иккита голли пас ёздириб қўйди.

У ҳаммадан миннатдор!

“Рома”нинг 27 ёшли ярим ҳимоячиси Брайан Кристанте якунланган мавсум “Рома” учун омадли келганидан мамнун.

Биз мавсумни жуда яхши нуқтада якунладик. Яъни соврин соҳиби бўлдик.

Барчамиз Конференциялар лигаси кубогини мухлисларимиз билан бошимиз узра кўтардик. Рим хурсандчилик онлари жуда узоқ кутди. Ҳаммага унутилмас мавсум учун миннатдорлигимни изҳор қиламан, - деди Брайан Кристанте.

Кристанте омадли ўтган мавсумда 49 та ўйин ўтказиб, учта гол ва иккита ассист муаллифи бўлди.

Айни пайтда “Рома” яна икки йиллик шартномага эга футболчини узоқроқ муддатга олиб қолишга ҳаракат қиляпти. Бир неча позицияда муваффақиятли ўйнайдиган футболчига Италия, Испания ва Англия клубларидан қизиқиш бор.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Рома” мавсум қаҳрамонини сотадиган бўлди