Футбол бўйича ЖЧ—2022 нинг ўтиш ўйинида Уэльс ва Украина терма жамоалари 5 июнь, якшанба куни ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувнинг 34-дақиқасида уэлсликлар олдинга чиқиб олди: Андрей Ярмоленко ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.
Шу тариқа ушбу ғалаба орқали «аждарлар» Қатарда ўтадиган Жаҳон Чемпионати финал босқичига йўл олди. Уэльс ЖЧ—2022 B гуруҳида Англия, АҚШ ва Эронга қарши баҳс олиб боради.
Ўтиш ўйинлари ярим финалида Уэльс терма жамоаси Австрияни ортда қолдирган бўлса, Украина Шотландиядан устун келганди.
ЖЧ—2022 саралаши
Ўтиш ўйинлари, финал
Уэльс — Украина 1:0
Гол: 1:0 – 34, автогол Ярмоленко.
Уэльс: Ҳеннесси, Робертс, Дэвис, Родон, Ампаду, Уильямс, Рэмзи, Аллен, Бэйл (Уилсон, 83), Мур, Жеймс (Жонсон, 71).
Украина: Бушчан, Караваев, Матвиенко, Забарний, Миколенко, Ярмоленко, Циганков (Мудрик, 77), Степаненко (Сидорчук, 70), Малиновский (Шапаренко, 70), Зинченко, Яремчук (Довбик, 77).
Огоҳлантиришлар: Аллен (2), Жеймс (3), Миколенко (32). “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади