Аввало, ўзбекистонлик мухлисларни ғалаба билан табриклаймиз. Терма жамоамиз “Осиё Кубоги-2023” саралаш баҳсларининг илк турини ўтказди ва учта гол урди. Рақибда эса дарвозамизга жавоб голини уриш учун куч ҳам, хоҳиш ҳам йўқ эди. Ҳа, бу шунақа ўйин бўлди. Рақиб Шри-Ланка эди-да. Ўзбекистоннинг ғалабасига шубҳа бўлгани йўқ, фақат учрашувдан олдин нечта гол уриши борасида қизиқарли баҳс-мунозаралар бўлди ва ҳамма йирик ҳисобда ютишимизни истади, бунга ҳақлимиз.
Балки 3:0 дан қониқмаганлар кўпроқ бўлгандир-а? Терма жамоамизда иш бошлаган Сречко Катанец илк бор расмий баҳсда қатнашди. У ўйиндан олдинги матбуот анжуманида рақиблар ҳақида гапирар экан, қуйидаги сўзларни айтганди: “Концентрацияни сақлашимиз лозим. Чунки мен биламан жураналист ёзаётган нарсаларни футболчилар ўқийди. Агар 100 фоиз тайёр бўлмасак, худди сиз айтгандек, Шри-Ланкадан ва Мальдив ороллари терма жамоасидан сюрприз бўлиши мумкин. Шундай нарсалардан қўрқаман. Ҳамма футбол ўйнашни ўрганиб олган. Япония ва бошқа терма жамоалар Осиё Кубогига йўлланма олиб бўлган. Биз энди майдонга чиқамиз”.
Катанец рақиблар кучсиз бўлса-да¸ уларга ҳурмат билан қараяпти ва эҳтиётсизлик ёмон оқибатларга олиб келишини яхши билган ҳолда футболчиларини доим сергакликда ушлаб турибди. Хуллас, Шри-Ланка билан ўйин ҳам ўтди. Жамоамиз учта гол эвазига ютиб, уч очкони қўлга киритди. Яхши ўйин бўлди, аммо бошқаларга ёқмаган бўлиши ҳам мумкин. Чунки юқорида бежизга тўхталмадик, яъни кўпроқ гол уришимизни исташганди. Бунинг устига голлардан иккитасининг стандарт вазиятдан киритилгани, ўйиндан комбинациялар орқали гол урилмагани бўйича ҳам танқидларни эшитяпмиз.
Агар Хитой, Қувайт, Ироқ ёки БАА каби термаларни шу ҳисобда ютсак бундай гап-сўзлар бўлмасди ва қандай гол киритилгани ҳам ортиқча муҳокамаларга сабаб бўлмасди. Бу ерда гап рақибнинг Шри-Ланка эканида. Аммо стандартдан урган голларимиз футболчиларимизнинг маҳорати, уларнинг ижроси билан боғлиқ бўлди. Тан олайлик, барибир Жалолиддин Машарипов ҳам, Достон Ҳамдамов ҳам стандарт вазиятни ўзига хос нозик дид билан амалга оширишди. Бу ҳам бир санъат, аслида.
Ўйинда яққол кўринди, рақиб жамоанинг мақсади иложи борича ўз дарвозасидан камроқ гол ўтказиш эди. Ўйинни чуқур ҳимоядан бошлаб, чуқур ҳимоя билан якунлашди. Вакилларимиз дастлабки голни уриб олишгунича бироз асабийлашишди. Чунки кўплаб вазиятлар, ҳужумлар ташкил этилаётганди. Аммо дарвозабони уларнинг энг яхши ўйинчиси бўлди. Балки биринчи голни уриб олгач, рақиб “очилиб” кетади ва шунда бизга янада осонроқ бўлади, деб ҳам ўйладик.
Лекин Машариповнинг голидан кейин ҳам шри-ланкаликлар ҳимоядан чиқмади ва бу ҳолат то ўйин охиригача 3:0 дан кейин ҳам давом этди. Қизиқ, ютган биз-у, аммо мақсадига эришган рақиб жамоа бўлди-я?! Ҳисобнинг ўта йириклашиб кетишидан қўрқишгани боис ҳам ҳимояда каттагина “автобус”ни қўйиб олишди. Аммо, барибир дарвозабони яхши таассурот қолдирди. У ҳам ўйин чўзишга уринганига қарамай, жуда кўплаб вазиятларда жамоасини муқаррар голлардан сақлади.
Бош мураббий Элдор Шомуродовга охиригача имконият берди. Қолаверса, у сардоримиз. Гол уришини ҳаммамиз кутдик, ўзи ҳам жуда хоҳлади. Балки шунинг учун учрашув мобайнида асабийлашиб юрди. Бунга рақиб футболчиларининг майдонга ётиб олаверишлари ҳам сабаб бўлди. Бунинг устига имкониятлардан фойдаланишда омади келмади, бу сафар. Азизбек Амонов эса Эрондаги тўп сураётганидан бери ўйини анча “очилибди”. Унда креативлик кўпроқ кўзга ташланди. Ностандарт ҳаракатлар, кутилмаган зарбалар, дриблинг, умуман олганда, биз ушбу футболчи мисолида яна бир тажрибага эга бўляпмиз.
Майли, Ўзбекистон 3:0 ҳисобида бўлса ҳам йирик натижага эришди. Гуруҳимизда Мальдив билан Таиланд борлигини биласиз. Дастлабки турда Таиланд ҳам рақибини 3:0 ҳисобида енгди. Лекин биз гуруҳдан чиқамиз, хавотирга ўрин йўқ. Буни муҳокама қилишнинг ўзи кулгули. Катанец мана шундай расмий учрашувлар орқали ўзининг фалсафасини янада шакллантиради. Бунгача норасмий турнирлар ва ўртоқлик беллашувлари орқали йигитларни кўздан кечирганди. Барибир расмий ва оддий учрашувнинг фарқи бор. Намангандаги ўйинлар бизнинг фойдамизга хизмат қилади, айниқса Катанецга! “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)