Бугун соат 21:00 да 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги чорак финал баҳслари давом эттирилади. Иккинчи баҳс Ўзбекистон ҳамда Ироқ терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Мазкур ўйин олдидан Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе қисқача ўз фикрларини билдириб ўтди.
- "А" гуруҳида кучли рақибларга қарши қийин ўйинлар ўтказдик. Биз илк ўйинда мослашиб олишимиз керак эди ва 1:0 ҳисобидаги ғалаба жуда муҳим бўлди.
Жамоам Ироқ билан куч синашишга тайёр. Эрон билан ўйинда ротацияга қўл урдим. Йигитларда етарлича дам олиш имкони бўлди, деб ҳисоблайман.
Биз бу мусобақанинг барча ўйинида ғалаба қозонишни истаймиз. Эрон билан дуранг ўйнаганимизга қарамай, жисмоний ва руҳий томонлама яхши ҳолатдамиз.
Ироқ юқори савияли ажойиб футболчиларга эга. Ҳар бири ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин. Аммо бизда бу борада ҳеч қанақа босим йўқ. Ҳатто мухлислар қаршисида эканимиз ҳам бизга фақат ва фақат фойда келтиради, - деди мутахассис. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)