Эртага мамлакатимизда давом этаётган футбол бўйича U-23 Осиё кубогининг ярим финал учрашувларига старт берилади.
Бугун “Бунёдкор” стадионида мазкур баҳслар олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Австралия терма жамоаси бош мураббийи Тревор Морган ва футболчи Реми Нажжарин иштирок этиб, Саудия Арабистони U-23 жамоасига қарши кечадиган ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
Мураббий: - Бизда яхши имконият бор. Асосий жамоамиз Жаҳон чемпионатига чиққанидан хурсандмиз. Бу бизга катта мотивация бўлиб хизмат қилиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Рақибларимиз анча кучли жамоа. Улар жисмонан ва техник томонлама қолганлардан устун бўлиб кўринмоқда.
Мен жамоамга ишонаман. Йигитлар ишончни оқлайди, деб ўйлайман.
Футболчи: - Фантастик старт бўлди. Финалга чиқиш учун ҳаракат қиламиз. Бу бизнинг ҳозирча энг асосий мақсадимиз. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)