17:30 / 19.06.2022
963

Даврон Файзиев Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашуви олдидан ўз фикрларини билдирди

Даврон Файзиев Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашуви олдидан ўз фикрларини билдирди
Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашуви олдидан шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида қуйидагиларни баён қилди.

- U23 Осиё кубоги финали Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувини биз билан бирга UZREPORTTV телеканалида томоша қилинг!

Албатта, рақиб кучли, умуман гол ўтказмаган, лекин бу қўрқитадиган факт эмас. Япония ҳам кам ўтказарди ва ҳимояси кучли эди. Қолаверса, бир ўйиндан ташқари барчасида саудияликларнинг рақиби қизил карточка олган. Ҳакамга босим, футболчиларимизга бироз провокация қилиш эҳтимолини ҳечам инкор этиб бўлмайди.

Бизнинг болалар босиқ бўлиши талаб этилади. Ҳар ҳолда бир марта куйдик бундан, тажрибага эгамиз, балки А.Неъматов шу финал учун ўзини қурбон қилгандир. Ўйин аспектлари, ҳужумлар интенсивлиги бўйича устунлик қилишимизни тахмин қиляпман. Финалда одатдагидек майда эпизодлар ва уларни ўз фойдасига ишлата олган ғалаба қозонади. Қолганини эфирда гаплашамиз. Омад!
, - деди Даврон Файзиев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Даврон Файзиев Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашуви олдидан ўз фикрларини билдирди