00:29 / 27.06.2022
1 880

АГМК мураббийи: "Насаф" ҳужумкор ва очиқ ўйинни яхши кўрадиган жамоа

АГМК мураббийи: "Насаф" ҳужумкор ва очиқ ўйинни яхши кўрадиган жамоа
Бугун Суперлиганинг 3-тур қолдирилган баҳсида АГМК ўз майдонида “Насаф”ни қабул қилди ва 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди. Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида мезбонлар мураббийи Хайрулла Каримов иштирок этди ва ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун очиқ, яхши ўйин бўлди. Чунки “Насаф” очиқ, ҳужумкор ўйинни яхши кўрадиган жамоа. Қолаверса, бизнинг жамоа ҳам рақибга қарши муносиб ҳаракат қилди. Бугунги ҳисоб ўйинга яраша бўлди деб ўйлайман.

- “Насаф”га қарши ўйиндан олдин АГМК сафида бир қатор йўқотишлар бор эди. Бу йўқотишлар қандай бартараф этилди?
- Йўқотишлар ва жароҳатлар футболда ҳамиша ёнма-ён юради. Шунинг учун йўқотишларнинг ўрнини ҳар доим тўлдириб бориш керак. Биз таркибимизда бор соғлом футболчилар билан майдонга тушишга ҳаракат қилдик. Жумладан, Дилшод Аҳмадалиев ҳали тўлиқ тикланиб улгурмаган бўлсада, майдонга тушиб, ҳаракат қилди. Шунга қарамасдан, футболчилар майдонда борини бериб ҳаракат қилишди ва мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатишди деб ўйлайман.

- АГМК иккинчи бўлимда ўз ўйинини анча яхшилади. Бу нима билан боғлиқ?
- Ҳисобда ортда бораётганингиздан сўнг натижа кўрсатиш учун гол уришингиз керак. Шунинг учун биз фақат олдинга ўйнашимиз керак эди. Футболчиларимиз эса иккинчи бўлимда ўз ўйинларини кучайтира олишди ва бу ўз самарасини берди. Биз бугун 3 очкога эга бўлишимиз ҳам мумкин эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » АГМК мураббийи: "Насаф" ҳужумкор ва очиқ ўйинни яхши кўрадиган жамоа