date
views 1 215

Хави ва Левандовски Ибицада учрашди (Фото)

Хави ва Левандовски Ибицада учрашди (Фото)
"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски "Барселона" бош мураббийи Хави билан учрашди. Футболчи ва мутахассис Ибицадаги дам олиш вақтида суҳбатлашди, деб ёзади AS.

Манбага кўра, Левандовски ва Хави трансфер билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилган. Хайрлашув чоғида 33 ёшли форвард мураббийга: “Сиз билан ишлашни жуда хоҳлайман”, деган.

Олдинроқ польшалик форвард ёзда "Барселона"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Левандовски ўтган мавсумда "Бавария"нинг барча турнирлар доирасида 50 та учрашувида майдонга тушиб, 46 та голни ўз номига ёздириб қўйган. Унинг Мюнхен клуби билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хави ва Левандовски Ибицада учрашди (Фото)