21:03 / 04.07.2022
1 197

Неймар ПСЖдан кетишга тайёр

Неймар ПСЖдан кетишга тайёр
ПСЖ ҳужумчиси Неймар Англия Премьер-лигаси жамоасига ўтишга тайёр. Бу ҳақда журналист Низар Кинселла ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали хабар берди.

Англияда Неймарга асосий давогар Лондоннинг “Челси” клуби ҳисобланади. Бироқ “аристократлар”да Неймарни таклиф қилиш борасида етарлича муаммолар бор. Асосийси футболчининг маоши ҳисобланади.

Неймар раҳбарият билан можаро туфайли ПСЖни тарк этишга тайёр. Клубнинг ўзи ҳам бразилияликнинг хизматига муҳтож эмас, шунинг учун спорт директори Луис Кампос унга янги жамоа топишга ҳаракат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи 2017 йилда 222 миллион евро эвазига “Барселона”дан ПСЖга кўчиб ўтган. Ҳозирда “Тransfermarkt” портали бразилияликни 75 миллион еврога баҳолаган.

Неймар ўтган мавсум Париж клубининг ички чемпионат доирасидаги 22 ўйинда майдонга тушиб, 13 гол ва 6 ассист муаллифига айланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Неймар ПСЖдан кетишга тайёр