13:20 / 06.07.2022
1 764

Роналду камёб самолётини сотувга қўйди

Роналду камёб самолётини сотувга қўйди
“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду Gulfstream G200 русумли самолётини 20 миллион фунтга сотиб юборишга қарор қилди, деб хабар бермоқда The Sun нашри.

Машҳур юлдуз 2015 йилда харид қилинган самолётдан оиласи билан Португалияга учиш ва Европа бўйлаб сайр қилишда фойдаланар эди. Ўн нафар йўловчига мўлжалланган ушбу самолёт ўрнига Роналду каттароқ ҳажмдагисини сотиб олишни режалаштирган.

Gulfstream G200 самолёти 2011 йилда ишлаб чиқилган ва дунё бўйлаб бу моделдан 250 дона бор холос. Бу самолётнинг максимал тезлиги соатига 900 километрни ташкил қилади. Лайнер барча қулайликларга эга. Ҳатто унда Wi-Fi, телефон, факс, электр печь, музлатгич ва стерео-системалар ҳам бор.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналду камёб самолётини сотувга қўйди