
Ливерпуль шаҳри аэропорти вакиллари португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг “Манчестер Юнайтед”ни тарк этиши мумкинлиги борасида ҳазил қилишди. Олдинроқ, 37 ёшли футболчи "Олд Траффорд"да қолишни истамаслигини айтганди.
“Манчестерни навбатсиз тарк этишни хоҳлайсизми? Биз Криштиануни аэропортимизга таклиф қилишдан хурсандмиз, бу ерда ҳамма нарса тезроқ ва дўстона тарзда амалга оширилади. Бу ердан Мюнхенга ёки бошқа мамлакатларга учишингиз мумкин”, — дейилади аэропорт матбуот хизматининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Криштиану раҳбариятнинг трансфер бозоридаги пассив иши туфайли “Манчестер Юнайтед”ни тарк этишга қарор қилди. Шунингдек, португалияликни кейинги мавсумда “қизил иблислар”нинг Чемпионлар лигасида иштирок этмаслиги ҳам қониқтирмаяпти.
Айни пайтда форвард учун “Бавария” ва “Челси” каби клублар фаворит ҳисобланади. ОАВ хабарига кўра, футболчининг агенти Хорхе Мендеш КриРонинг хизматларини “Баселона”га ҳам таклиф қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар