"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду клубнинг мавсумолди йиғинини ўтказиб юборади, дея хабар беради журналист Фабрицио Романо.
Манбага кўра, 37 ёшли португалиялик эртага жамоа билан бирга Таиландга учмайди. "Манчестер Юнайтед" Роналдуга шахсий/оилавий муаммоларини ҳал қилиш учун қўшимча вақт беришга рози бўлди.
Олдинроқ ҳужумчи жамоанинг қаторасига тўртинчи машғулотини ўтказиб юборгани ва "Олд Траффорд" эгалари бошқа клублардан футболчи бўйича таклифларини тинглашга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди.
Маълумот ўрнида, “қизил иблислар” 12 июль куни Бангкокда "Ливерпуль"га қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.
Мавсумолди тур доирасида “Манчестер Юнайтед” Австралияга ҳам боради: у ерда инглиз клуби “Мельбурн” (15 июль) ва “Кристал Пэлас” (19 июль) жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Роналду 2021 йилнинг августида “Манчестер Юнайтед”га қайтди. Ўтган мавсумда ҳужумчи "Манчестер Юнайтед"нинг барча мусобақалар доирасидаги 37 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 24 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйган. “Transfermarkt” портали португалиялик футболчининг нархини 30 миллион еврога баҳоламоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар