“Арсенал” футболчиси Лукас Торрейра янги мавсум олдидан “Рома”га ўтиш имконияти борлигини маълум қилди.
Уругвайлик ярим ҳимоячи ўтган мавсумни ижара асосида “Фиорентина”да ўтказди. Янги мавсумда Торрейранинг “Арсенал”даги жойи кафолатланмаган. Бу ўйинчи бошқа жамоага ўтиб кетиши мумкин.
Торрейранинг ўзи “Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньони билан суҳбатлашганини ошкор қилди.
- Жозе Моуриньо билан гаплашдим. У мени ҳайратга солган мураббийлардан бири. “Рома”нинг қизиқиши менга ёқяпти. Лекин улар сафига қўшилиш жуда қийин масала, - деди Лукас Торрейра.
26 ёшли ярим ҳимоячининг “канонирлар” билан амалдаги шартномаси келаси мавсум охирида якунланади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар